Монополиялар фаолиятини тартибга солишда  давлатнинг аралашуви хусусий ва ижтимоий  секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро иқтисодиёт   миқёсида ижтимоий меҳнат тақсимотининг мутаносиб ривожланишини таъминлашда долзарб ҳисобланади. Шулар боис, барқарор иқтисодий тараққиётни ташкил этиш  ва бозор  мувозанатига эришишда, жамият аъзоларининг эҳтиёжларини оқилона қондириш даражасини ошириш  вазифаларини ҳал этишда миллий иқтисодиётни монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш зарурияти ортмоқда.

"Хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши сиёсати” фанини ўқитишдан мақсад - иқтисодий муносабатларни модернизациялаш шароитида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши сиёсатини назарий асосларини кенг ўрганиш, унга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш, ва иқтисодий негизларини асослаш ҳамда кенгайтирилган таҳлили бўйича талабалар билимини маълум даражада такомиллаштиришдан иборат.

монополияга қарши бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, Ўзбекистонда монополияга қарши бошқарувнинг асосий йўналишларини ўрганиш, табий монополияларни тартибга солиш фаолиятини таҳлил қилишнинг мураккаб бўлган усуллари орқали турли рақобат жараёнларини, конъюнктуравий ўзгаришларни ёритиб бериш, шу билан бир қаторда рақобат муҳитини шакллантириш, бизнес муҳитини таъминлаш, монополияга қарши стратегияларни тўғри танлаш бўйича мутахассислик йўналишига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир

Иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, муҳим қарорлар қабул қилишда ахборот ва коммуникациялар инфратузилмаларини ривожланиш ҳолати, динамикаси, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсати тўғрисида чуқур билим беришдан иборат. Шу билан бирга олий малакали, ҳар томонлама етук, ишлаб чиқариш фаолиятида ахборот ва коммуникациялар инфратузилмаси бошқарувини ташкил эта оладиган билимдон ҳамда иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдирунинг рақобатдошлигини таъминлаш бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.

Ишлаб чиқариш корхоналарида инфратузилмани ташкил этишнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганиш, уни барқарор ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда стратегияларини тўғри танлаш бўйича йўналиш ихтисослигига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

Ушбу курс акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари мутахассисларга корхонанинг рақобатбардошлигини баҳолаш бўйича мустаҳкам назарий ва амалий билим бериш, тажрибаларни ўргатиш, корхонани бошқариш ва оқилона рақобат сиёсат олиб бориш масалаларини қамрайди. Мамлакатимиз иқтисодиётига жаҳон молиявий-иқтисодийинқирози таъсирини пасайтиришда давлатнинг қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилишдан ибораттадбирлар тизими муҳим аҳамият касб этмоқда. Бўлажак мутахассисларнинг глобаллашув шароититалабларига жавоб бера олишлари учун иқтисодий ўзгаришларини тўғри талқин қилишлари ва бу жараёнларни келгусида самарали бошқара олишлари масаласи долзарб ҳисобланади. Яъни, мазкур фан хусусиятлари доирасида монополиялар фаолиятини тартибга солишнинг қоида ва хулосаларини пухта ўзлаштириш ҳамда ижодий ёндашувни таъминлаш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларини самарали бошқариш тизимини ташкил этишда корпоратив бошқарувни замонавий ривожлантириш йўллари, корпорация амалиётида корпоратив бошқарув стандартларини киритишда рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий корхоналарни янада ривожлантириш дастуридаги вазифаларидан келиб чиққан ҳолда акциядорлик жамиятларига замонавий технологияларни кенг жорий этиш, инвестицияларни жалб этиш, инновацион жараёнларни ривожлантириш корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

         Замонавий бозор мураккаб йиғма тушунча бўлиб, бир томондан товар  ва  хизматлар  бозорини  иккинчи  томондан  ресурслар  бозорини  ўз  ичига  олади. Ресурслар  бозори  эса  молиявий  ва  кўчмас  мулк  бозорларидан  ташкил  топади. Бу бозорларни боғлиқҳолда  ҳаракат  этиши  туфайли  бозор  субъектлари  тузилган  шартномалар  асосида  қимматли  қоғозлар  бўйича  мажбуриятларни  ўз  зиммасига  оладилар.
Қимматлиқоғозлар - тегишлибаҳодақимматлиқоғозларбозоридасотиладиганвасотиболадиганалоҳидатоварлар (ҳужжат) бўлиб, эгасигадаромадкелтиради. Қимматлиқоғозларбозоримамлакатиқтисодиётиривожинимолиялаштирувчимуҳимманбаларданҳисобланади. Қимматлиқоғозлар бозори инфратузилмасининг асоси сифатида товар бозори, пул ва пул капиталиҳаракатқилади.

Муҳим иқтисодий масалаларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, иннвацион инфратузилмани тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиётнинг ривожланиш сирларини, уларнинг талаблари ва хусусиятлари, қонун-қоидалари, иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида инновацион фаолият маркази бутун иқтисодиётнинг асосий бўғини бўлмиш корхона ва тармоқларга қаратилган. Ҳар бир корхона тармоқдаги инновацион инфратузилмаларнинг самарали ташкил этилиши ва уларнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини ошиб бориши ушбу фаннинг долзарблиги янада оширади.

Иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда "Инфратузилма иқтисодиёти” фани муҳим аҳамият касб этади. "Инфратузилма иқтисодиёти” фанини ўқитишдан асосий мақсад - талабаларга инфратузилма тизимини бошқаришда зарур бўлган замонавий андозаларга жавоб берадиган назарий-амалий профессионал билимларни мустаҳкамлашга ҳамда шакллантиришга қаратилган.